8277.53 USD +6.26

9451.28 EUR +76.62

125.56 RUB +3.77

10625.9 GBP -105.28

22:30 / 09.11.2018 5879

Неймарга яхши хулқ учун ҳар ой 375 минг евро мукофот пули тўланмоқда

“Пари Сен-Жермен” клуби раҳбарияти ўз ўйинчиларига ҳам футбол майдонида, ҳам ундан ташқарида ўзларини яхши тутганлари ва ахлоқ меъёрларига амал қилганлари учун бонус тўлаши маълум қилинди.

Бу бонуслар миқдорини France 2  телеканали “ПСЖнинг кичик сирлари” ҳужжатли фильмида ошкор қилди.

Келтирилган маълумотларга кўра, Париж клуби етакчиси Неймар намунали хулқ учун ҳар ой қўшимча 375 минг евро олади. Бу дунёнинг энг қимматбаҳо ўйинчисининг бир ойлик маошининг 10 фоизини ташкил қилади.

Бироқ Неймарнинг жамоадошлари журналистлар билан яхши муомалада бўлганлари, мухлисларни олқишлаганлари ва шу каби “мулозаматлар” учун анча камроқ олишар экан. Мисол учун, Килиан Мбаппега 117 минг евро, Дани Алвесга 70 минг евро, Тьяго Сильвага эса 33 минг евро қўшимча ҳақ тўланар экан.

Футболчилар бу пул эвазига ўйин олдидан ва ўйиндан кейин мухлисларни қаршилашлари ва уларга миннатдорлик билдиришлари, машғулотларга вақтида келишлари, журналистлар билан хушмуомала бўлишлари ва клуб имижига путур етказмасликлари лозим бўлади. Қоидабузарликлар учун мукофот пулининг қисман ёки тўлиқ ушланиб қолиниши кўринишида жарималар белгиланган.

Top