8458.16 USD +9.27

9501.05 EUR +38.29

129.74 RUB -0.07

10994.8 GBP -133.27

17:38 / 11.12.2018 10020

LG компанияси TrueSteam буғ технологиясига эга кир ювиш машинаси реклама ролигини тақдим қилди!

LG компаниясининг бу реклама ролиги TrueSteam буғ технологиясининг амалда қўлланилаётганини ифода этади. Буғнинг қуввати кийимлардаги аллергенлардан халос қилади, мусаффолик бахш этади, матоларни юмшатиш учун кондиционерларга эҳтиёж қолдирмайди.

Фото: LG

LG Electronics компаниясининг буғнинг дезинфекцияловчи ажойиб хусусиятидан руҳланган муҳандислари True Steam функциясига эга кир ювиш машинаси ишлаб чиқдилар.

«Янгилаш» («Освежить») буғ режими кийимларга ўрнашиб қолган, кўп ҳолларда аллергия манбасига айланадиган нохуш ҳидларни ювиш воситаларидан фойдаланмаган ҳолда бартараф қилади ва буюмларга ажиб мусаффолик бахш этади.

Ювиш жараёнида сув билан қўшилган иссиқ буғ матога юмшоқлик билан таъсир кўрсатади, ювиш воситаларининг қолдиқларини парчалаб юборади ва аллергенларни 99,9%га зарарсизлантиради. Бу функциядан фойдаланиш ёш болалар ва териси таъсирчан бўлган кексалар яшовчи хонадонларда жуда қўл келади.

Либосларни 20 дақиқага кир ювиш машинасига ташлаш ва олгандан сўнг матонинг бутунлиги ҳамда тоза ювилиши таъминланган ҳолда мусаффоликдан завқланиш – ахир бу жуда ажойиб-ку!

LG TwinWash кир ювиш машинаси катта оилалар учун ҳақиқий топилма. Чунки унда умумий сиғими роппа-роса 17 килограммни ташкил этувчи иккита барабан бўлиб, бу мосламани ишлатиш сувни, электр энергиясини тежайди ҳамда кир ювиш вақтини сезиларли даражада камайтиради.

Яна бир ўзига хос жиҳат – сиз барабанлардан алоҳида тарзда, масалан катта барабанга етарли даражада кир тўпланмаган пайтда кичигидан фойдаланишингиз мумкин. Иккисидан бир пайтда фойдаланиш орқали турли рангдаги либосларни алоҳида, лекин бирданига ювиб олиш имкониятига эгасиз.

Фото: LG

Демак, LG TwinWash қуйидаги қулайликларни тақдим этади:

• True Steam функцияси;

• бир вақтда икки барабандан фойдаланиш орқали вақт, сув, электроэнергия тежамкорлиги;

• ҳар қандай турдаги матолар учун кенг қамровли дастурлар;

• эргономик дизайн, машина эшиги 6 градус қияликда жойлашгани туфайли кирларни жойлаш, олиш ва жараённи кузатиш максимал даражада қулайлаштирилган;

• тушунарли сенсорли панель орқали бошқарув ва смартфонлар орқали ҳам бошқариш имкониятининг мавжудлиги;

• юқори сифатда ишлаш ҳамда мотор учун 10 йиллик кафолат.

LG TwinWash – самараси орқали сизни ҳар куни роҳатлантирадиган кир ювиш машинаси!

 

LG TwinWash маҳсулотини харид қилиш ва сервис хизмати бўйича қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин:

- “Fleshka” технобозори (собиқ “Малика” фабрикаси)

- “Ипак Йўли” бозори (собиқ “Абу-Сахий”)

- “GoodZone” дўкони (+99871 207-03-07)

- “MEDIAPARK Bozori” савдо марказлари тармоғи;

- LG компаниясининг “Next” савдо кўнгилочар марказидаги махсус дўкони  (+99895 143-00-03).

Фото: LG

“LG Uzbekistan”нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг:

Facebook: www.facebook.com/LGUzbekistan

Instagram: www.instagram.com/LGUzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар

LG
Top