8455.37 USD +4.00

9554.57 EUR +77.20

131.53 RUB +2.16

11060.5 GBP +43.26

23:19 / 26.01.2019 10923

Forbes-30: 2019 йилнинг ҳуқуқ ва сиёсат соҳасидаги етакчи ёшлар рўйхати

Ҳар йил бошида жаҳонга машҳур Forbes нашри турли соҳаларда 30 ёшгача бўлган АҚШ ва канадалик ёш етакчилар рўйхатини эълон қилиб боради. Улар орасида йирик компания асосчиларидан тортиб, сиёсатчиларгача бор.

Бу йилги рўйхатда кенг жамоатчилик, тажрибали мухбирлар ва мутахассислар ҳайъати 20 соҳадаги 600 нафар ёшни саралаб олган.

Рўйхат 30 мутахассисни қамраб олади, Kun.uz эътиборингизга сиёсат ва ҳуқуқ йўналишида Forbes ёш етакчиларининг етакчи 15талик рўйхатини тақдим этади.

Давид Агранович

Давид Агранович, 27 ёш. Фейсбукнинг ижтимоий сиёсат масалалари бўйича бошқарувчиси. У Фейсбукдаги демократия тамойилларини ғаразли таҳдидлардан ҳимоя қилади. Агранович бунгача АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгашида разведка бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

Лорен Бложетт

Лорен Бложетт, 29 ёш. Иммиграция масалалари бўйича адвокат. Фулбрайт стипендияси соҳибаси. Муҳожир қизлар учун Safe Passage лойиҳаси ташаббусини илгари сурган ва 70 муҳожирга кўмак берган.

Эмерсон Брукинг

Эмерсон Брукинг, 29 ёш. "Лайклар жанги: Ижтимоий тармоқларни қуроллантириш" асари муаллифи. Мазкур китоб Amazon'да ойнинг энг яхши китоби бўлган. Forbes'га кўра, Брукинг киберқуроллар бўйича етакчи пандит*га айланиб улгурган. (*пандит - ҳиндуийлик роҳиблари)

Кайл Канчола

Кайл Канчола, 29 ёш. Fenwick & West компанияси вакили. Stanford Technology Law Review нашрининг собиқ муҳаррири ва ҳозирда Кремний водийсидаги Fenwick & West компаниясининг ҳуқуқ ва технологиялар бўйича масъул мутахассиси бўлган Кайл молия бозори ва крипто белгилар билан боғлиқ лойиҳасини амалга ошириш ниятида.

Николас Кортес

Николас Кортес, 29 ёш. Atrium онлайн платформаси асосчиларидан бири. Atrium ҳуқуқий маслаҳат платформаси бўлиб, унинг ўзига хос жиҳати - сиз адвокат ёки ҳуқуқшунос меҳнати учун соатбай ҳақ тўламайсиз, ойлик обунага 500 доллар тўласангиз бас. Atrium турли ҳуқуқий ҳужжат, шартнома ва легал муносабатларда кўмак беради. Платформа шу вақтга қадар 75,5 миллион доллар даромад қилди. Уни ҳуқуқшуносликнинг келажаги ҳам деб аташмоқда.

Жон Тасс-Паркер

Жон Тасс-Паркер, 29 ёш. Инстаграмнинг сиёсат ва ҳукумат билан боғлиқ масалалари бўйича бош мутахассиси. У Инстаграм орқали сайловда қатнашувчиларни ва дунё бўйлаб сиёсий арбобларни фаол ижтимоий мулоқотга қўшилишга жалб этиб келади.

Оливиа Инсайн

Оливиа Инсайн, 28 ёш. Америка фуқаро эркинликлари кенгашининг Ўлим жазоси бўйича лойиҳаси адвокати. Оливиа ўлим жазоси билан боғлиқ тизимли ирқий камситишга қарши курашади. Ёш адвокат АҚШнинг жанубий ҳудудларида ўлимга ҳукм қилинган инсонларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилади.

Evisort жамоаси

Амин Анун, 25 ёш; Жейк Суссман, 24 ёш; Жерри Тинг, 26 ёш. Evisort лойиҳаси асосчилари. Лойиҳа ҳуқуқий шартномалар қийматини баҳолашда сунъий идрокдан фойдаланишни назарда тутади. Evisort Марк Цукерберг, Билл Гейтс ва Жефф Безос томонидан қўллаб-қувватланади.

Сара Итукас

Сара Итукас, 29 ёш. Legalpad лойиҳаси асосчиларидан бири. Филиппинлик муҳожир бўлган Сара АҚШ фуқароси дуч келадиган бюрократия тўсиқларига қарши курашиш ташаббусини илгари суради. Лойиҳа юқори малакали мутахассисларга АҚШ визасини олишда дуч келинадиган тўсиқларни енгиб ўтишда кўмаклашади.

Жьюэлл Жонс

Жьюэлл Жонс, 23 ёш. Мичиган штати Вакиллар палатаси аъзоси. Ёш бўлишига қарамай, молия ва сиёсат фанлари бўйича олий маълумотга эга Жьюэлл АҚШ заҳирадаги зобитлар ўқув корпусининг аъзоси ҳамдир.

Кори Лиу

Кори Лиу, 28 ёш. Техас штати губернатори Грегг Эбботтнинг бош ҳуқуқбони ёрдамчиси. Кори бунга қадар Ҳарвардга Осиёдан ҳужжат топширувчи ёшларга нисбатан айирмачиликка қарши курашувчи гуруҳ етакчиси бўлган.

Эстер Тетруашвили

Эстер Тетруашвили, 29 ёш. АҚШ Давлат департаментининг ташқи масалалар бўйича мутахассиси. Америкалик дипломат ва Жаҳон иқтисодий форуми (Давос) мутахассиси Пекин ва Гуанжоуда иқтисодий-танишув турларини ўтказади. У АҚШ - Хитой муносабатларининг ижобий томонга силжишига ҳаракат қилиш билан бирга Тожикистонда жинсий тенглик тарғиботи билан ҳам шуғулланади.

Лорен Моксли

Лорен Моксли, 28 ёш. Covington & Burling компанияси вакили. АҚШ Олий Судининг мижозлар шахсий почтасидаги хатларни олиш учун Microsoft компанияси билан кечган ишида компанияни ҳимоя қилган адвокат.

Александриа Окасио-Кортез

Александриа Окасио-Кортез, 29 ёш. Энг ёш аёл конгрессмен. Демократларнинг социал қанотидан бўлган нью-йорклик қиз.

Теглар

Top