8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

22:57 / 03.03.2019 4704

Беморнинг ҳужайраларидан тери босувчи биопринтер яратилди

Фото: МТРК «МИР» / Грекова Марина

Уэйк-Форест университети регенератив тиббиёт маркази олимлари “янги тери” босадиган биопринтер яратишди. Бу ҳақда Science Daily нашри хабар берди. 

Бемор териси ҳужайлари – фибробласт ёки кератиноцитлар соғлом қисмдан биопсия ёрдамида олинади. Бу намуналар гидрогел билан аралаштирилиб, қурилмага жойлаштирилади. Биопринтер бир неча қатлам тери босиб чиқариб, у билан шикастланган жойларни қоплайди. 

Бундай усул теридаги жароҳатлар битишини тезлаштиради ва чандиқлар қолдирмайди. Бемор ҳужайраларининг қўлланиши эса ўзга киши териси кўчириб ўтказилгандаги тўқиманинг қабул қилмаслик хавфини истисно этади.

Биопринтер лаборатория шароитларида синовлардан ўтказилди. Тажриба давомида янги тери жароҳат марказидан унинг чеккалари томон шакллантирилишини кўриш мумкин бўлган. Кейинги босқич – терининг одамларда синовдан ўтказилиши бўлади. Агар жараён муваффақиятли ўтса, қурилма куйиш вақтида олинган жароҳатларнинг тез битишида ёрдам беради. 

Top