14:03 / 13.04.2019
5535
Facebook Цукербергни қўриқлаш учун харажатларни уч йилда тўрт баробарга оширди
Фото: AFP 2019 / Josh Edelson

2016 йилдан бошлаб, Facebook компанияси ўз раҳбари Марк Цукерберг ва унинг оила аъзоларини қўриқлаш учун харажатларни тўрт баробарга оширди - 20 миллион долларгача. Бу ҳақда шанба куни эълон қилинган ҳужжатда айтилади.

Хусусан, 2018 йилда Цукерберг компаниядан 22,6 млн доллар миқдорда товон пули олган, бу 2017 йил билан таққослаганда икки баробар кўп.

«Унинг йиллик якуний компенсацияси... жаноб Цукербергнинг яшаш жойлари ва шахсий сафарларидаги хавфсизлиги билан боғлиқ харажатлар (қарийб 10 млн), унинг хавфсизликка ҳар йиллик компенсацияси (10 млн) ва шахсий самолётдан фойдаланишга алоқадор бўлган харажатлардан иборат», - дейилади ҳужжатда.

Самолётга 2,6 миллион доллар ажратилган. Қолгани компания раҳбари ва унинг оиласини қўриқлашга кетган. 10 миллионлик ҳар йиллик компенсациядан солиқлар ҳам тўланиши лозим. Бундан ташқари, Цукерберг бу суммадан тўлиқ фойдаланишга мажбур эмас ва қолдиқ маблағни келгуси йилга ўтказиши мумкин, дейилади ҳужжатда.

Top