20:44 / 05.05.2019
20649
Кувайтда 10 йилга қамалган россиялик аёл 65 млн доллар эвазига озод қилинди

Кувайт суди россиялик тадбиркор аёл Мария Лазаревани қамоқдан озод этиш ҳақидаги қарорни чиқарди. KGL Investment фирмаси раҳбари бўлган аёл амирликда 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 

Маълум қилинишича, Лазарева 65 млн доллар гаров пули эвазига озод қилинган. Маблағни ким тўлаб бергани маълум қилинмаган. Бироқ аёлнинг иши ёпилмаган, у июнь бошида давом эттирилади.

Кувайт ҳуқуқ-тартиботи идоралари 2017 йилда россиялик аёл томонидан логистик объектга мўлжалланган бюджет пулларининг сарфлаб юборилиши юзасидан тергов бошлашган.

Шунингдек, Лазареванинг маҳаллий ҳамкасби бўлган Саид Даштий исмли шахс ҳам гаров пули эвазига озод қилинган. Унга тўланган пул 130 млн долларни ташкил қилган.

Top