8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

11:24 / 11.05.2019 7681

Аэропорт ва вокзалларда такси хизматларини тартибга солиш таклиф қилинди

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида аэропорт ва вокзалларда такси хизматларини тартибга солиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Билдирилишича, хорижий сайёҳлар юртимизга келиб, аэропорт ёки вокзаллардан чиққанида жуда хунук ҳолатлар кўзга ташланади. 

“Кўплаб ҳайдовчиларнинг меҳмонларни ўраб олиб, улардан қаёққа боришларини сўраб, юкларини тортиб кетишлари каби салбий ҳолатлар ташриф буюрувчиларни ноқулай аҳволга солиб қўяди”, - деб ёзади мурожаат муаллифи. 

Шу билан биргаликда, аксарият такси хизматлари талаб даражасида бўлмай, сифатсиз хизмат кўрсатишади. Бундай ҳолатлар республикага ташриф буюрувчиларда ёмон таассурот қолдириши, унинг имиджига салбий таъсир кўрсатиши табиий.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, вокзал ва аэропортларнинг чиқиш жойларида фақат лицензияга эга такси хизматини йўлга қўйиш керак”, - дея якунланади петиция.

Top