8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

14:52 / 18.05.2019 15915

Бузиш шарт эмас: турли мамлакатларда панелли уйлар қандай қилиб замонавийлаштирилган?

Тошкент шаҳрида уйларни бузиш ишларининг олиб борилиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Бироқ аниқланишича, 50 йилдан ортиқ ўз эгаларига хизмат қилган уйларни муваффақиятли тарзда реконструкция қилинишига дунёда етарлича мисоллар мавжуд. Уларда модернизация ишлари аҳолини уйларидан кўчирмасдан амалга оширилган. Франциянинг Бордо шаҳри ана шундай жойга айланган.

Фото: TravelAsk

Ўтган асрнинг 50-70-йиллари кўплаб мамлакатлар аҳолиси учун кўп қаватли панелли қурилишлар даври сифатида ёдда қолган. Аҳолининг кенг қатлами яшаши учун мўлжалланган бюджет уйларни қуриш Европа мамлакатлари, АҚШ, Хитой ва бошқа кўплаб давлатлар давлат дастурининг бир қисми бўлган. Майдони у қадар катта бўлмаган, бироқ ўз даври учун қулай панель уйлар ёш оилалар, бадавлат бўлмаган фуқаролар ва ёлғиз нафақахўрлар муаммоларини ҳал қилган. Бироқ 40 ёки 60 йил илгари муваффақиятли харид қилинган уй бугун анча эскирган кўринади.

Фото: TravelAsk

Европанинг кўплаб мамлакатларида бўлгани каби Бордода ҳам кўп қаватли панелли уйлар сони етарлича. Улар ҳали анча чидамли ва хавфсизлик муҳандислари томонидан танқидларга сабаб бўлмаяпти, бироқ замонавий талабларга жавоб бермайди. Айнан шу сабабли шаҳар ҳукумати кўп қаватли уйларни реконструкция қилиш лойиҳасини ишлаб чиқишга танлов ташкил этди. 2017 йилда учта панелли уй аҳолини кўчирмаган ҳолда таниб бўлмас даражада ўзгартирилди.

Фото: TravelAsk

Панелли уйлар ташқи деворларни бузмасдан, уларни суриладиган шиша эшикларга ўзгартириш ва қўшимча жой қуриш орқали кенгайтирилди. Пайдо бўлган майдон қишки боғ ёки ойнаванд хона вазифасини бажаради. Муҳими, у хонадон майдонини кенгайтиради ва яшашни қулай кўринишга келтиради. Шундай усулда жами 530 та хонадон модернизация қилинди.

Фото: TravelAsk

Панелли уйларни қайта таъмирлаш бўйича лойиҳалар амалга оширилган мамлакатга Германия муваффақиятли мисол бўла олади. Бу ерда Лайнефельд шаҳрида ўтган асрнинг 90-йилларида 3-5 қаватдан иборат бир неча панелли уйлар реконструкция қилинган. Архитекторлар янги уйларнинг кенг ва ёруғ бўлиши ҳақида қайғурдилар. Бунга Бордо уйларида бўлгани каби қўшимча модулларни қуриш орқали эришилди. Уйлар билан боғлиқ бир неча ҳолатларда катта ўзгаришлар юз берди – уларни қисмларга ажратиб, қулай қасрларга айлантирилди.

Фото: TravelAsk

Россияда ҳам эскирган беш қаватли уйларни реконструкция қилишга муваффақиятли мисоллар мавжуд. Москва ва Калининграддаги панель уйлар хонадонлар майдонини кенгайтириш ва фасадни кескин ўзгартириш ҳисобига иккинчи ҳаётга эга бўлди. Калининграддаги панелли уйлар тарихи, айниқса, қизиқарли. У қисқа вақт ичида архитектуранинг ҳақиқий дурдонасига айлантирилди.

Фото: TravelAsk

Бу каби ўзгаришлар нафақат шаҳар бюджетини тежайди, балки кўплаб экологик муаммоларни ҳал этиш имконини ҳам беради. Ахир уй-жойларни бузиш электр қуввати билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, утилизация қилиниши керак бўлган қурилиш чиқиндисининг катта миқдорда бўлишига олиб келади. Ҳозирги кунда чиқиндиларнинг янги полигонлари учун ерларнинг етишмаслиги кўплаб мамлакатларнинг муаммосига айланди, бу эса баҳс талаб этмайдиган афзаллик саналади.

Теглар

Top