8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

16:19 / 23.05.2019 13865

Пластик сайёрамизни аста-секин ўлдириши ҳақидаги фотогалерея

Замонавий инсониятнинг катта фожиаларидан бири – сайёранинг пластик билан ифлосланиши. Сўнгги етмиш йил ичида деярли 6,3 миллиард тонна пластик буюмлари ишлаб чиқарилди. Бироқ жуда оз қисмигина қайта ишланган: тўққиз фоиздан ортиқ эмас. Бироз кўпроқ қисми, 12 фоизга яқини ёқиб юборилган. Ахир у эртами-кечми организмимизга тушади, кичик қисмлари ҳайвон ва қушларнинг озуқасига айланади. Олимлар деярли барча денгиз қушларининг танасида пластик мавжудлигини аниқлашган. Денгиз мавжудотлари ҳам бундан мустасно эмас.

Фото: TravelAsk

Дайверлар Индонезия қирғоқларида улкан пластик тўрига ўралиб қолган акулани қутқаришга ҳаракат қилишмоқда

Фото: TravelAsk

Қизил денгиздаги бўйнига пластик халта ўралган денгиз тошбақаси

Фото: TravelAsk

Англия, қирғоқ бўйидаги бўйнига сиртмоқ солинган тюлень

Фото: TravelAsk

Индонезияда олинган даҳшатли сурат

Фото: TravelAsk

Пахтали таёқчани тутган денгиз оти

Фото: TravelAsk

Байрут яқинидаги пластик бутилкалар тоғи

Фото: TravelAsk

Митти краб пластик стакандан чиқа олмаяпти, Филиппин

Фото: TravelAsk

Қисқичбақа Окинава оролидаги пластик идиш қопқоғига беркинди

Top