8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

09:23 / 05.06.2019 6386

Ўзбекистонда таксилар учун махсус тўхташ жойлари ташкил этилиши мумкин

Фото: ТАСС/Андрей Махонин

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида таксилар учун махсус тўхташ жойларини ташкил этиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Кундалик ҳаётимиз ва фаолиятимиз транспорт воситалари билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли, жамиятимизда транспорт воситалари, хусусан, таксилар хизматига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Бироқ, такси хизматларидан фойдаланишда қилиниши зарур бўлган муайян ишлар мавжуд, дейилади мурожаатда. 

“Шулардан бири – таксилар учун махсус тўхташ жойларини ташкил этишдир. Ҳозирда, бундай жойлар алоҳида чизиб ажратилмаган. Шу сабабли, йўловчи истаган жойида таксини тўхтатиши мумкин. Бу ҳолат нафақат йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига, балки пиёдалар учун ҳам кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқаради. Айниқса, бекатлар яқинида таксилар тўхтаб турганида шундай ҳолат кўзга яққол ташланади. Бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида таксиларни тўхтатиш учун махсус жойларни ташкил этишни ва ўша жойни сариқ рангга бўяшни таклиф қиламан”, - деб ёзади петиция муаллифи. 

Билдирилишича, бу транспорт воситаларининг тартибли ҳаракатини таъминлайди, жамоатчилик орасида йўлларда ҳаракатланиш маданиятининг ошишига сабаб бўлади, йўллардаги тирбандликлар камайиб, ҳаракат хавфсизлиги кафолатланади.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, таксилар учун махсус тўхташ жойларини ташкил этишни таклиф қиламан”, - дея якунланган мурожаат.

Top