8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

19:40 / 07.06.2019 5867

НАСАнинг Марсга учишга мўлжалланган вертолёти парвозга тайёр

Фото: NASA / JPL-Caltech

НАСАнинг янги ровери билан биргаликда Марсга учадиган тажриба аппарати вакуум синовларидан муваффақиятли ўтди ва коинотга парвоз қилишга тайёр. Бу ҳақда НАСАнинг реактив ҳаракат лабораторияси сайти хабар берди.

"Биз яқин вақт ичида сўнгги текширувларни якунлаш ва уни марсоход билан интеграциялаш учун лабораторияга келтиришни мўлжалламоқдамиз", — деди лойиҳа раҳбари Мими Онг.

2012 йил декабрда Curiosity марсоходи Марс экваторидаги Гейла кратерига қўниб, қуриган кўлни ўргана бошлаганидан сўнг НАСА 2020 йилда қизил сайёрага парвоз қиладиган яна бир ровер яратишини маълум қилганди. НАСА режасига кўра, у 2021 йил февралда сайёра экваторидаги Йезеро кратерига қўнади.

Ҳозирда йиғилиши бошланган бешинчи марсоход НАСАга камида 2,1 миллиард долларга тушади.

Теглар

Top