8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

19:56 / 08.06.2019 8869

Ассанжнинг Британия қамоқхонасида олинган видеоёзуви пайдо бўлди

Ruptly агентлиги Буюк Британиянинг Белмарш қамоқхонасида сақланаётган WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж тасвирланган видеоёзувни эълон қилди.

Лавҳада журналистнинг бошқа маҳбуслар билан суҳбатлашаётгани акс этган. Шунингдек, камералардан бирининг ичидаги ҳолат ҳам тасвирланган.

Ушбу лавҳа Ассанжнинг камерадошларидан бири томонидан суратга олинган.  

Май ойи охирларида Ассанжнинг адвокати унинг жуда озиб кетгани ва деярли гапира олмай қолганини маълум қилганди. У қамоқхонанинг касалхонасига ўтказилган.

Жулиан Ассанж 11 апрелда Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси биносида Британия полицияси томонидан қўлга олинган. У бу ерда етти йилдан буён яшаб келаётганди.

Top