8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

14:23 / 09.06.2019 10706

Президент мактабларига кунига ўртача мингдан зиёд ҳужжат топширилмоқда

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

8 июнь соат 15:15 га қадар Президент мактабларига 8,3 мингдан зиёд номзод ҳужжат топширди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, улардан 2,4 мингдан зиёди pm.xtv.uz сайтида яратилган қулайликлардан фойдаланган ҳолда ҳужжатларини онлайн топширди.

“Онлайн қабулнинг афзаллиги шундаки, ҳужжатларни топшириш учун ҳеч қаерга бориш керак эмас ва навбат кутиб асаб бузиш ҳолатлари бўлмайди”, дейилади хабарда.

Президент мактабларининг расмий сайтида тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларнинг рўйхати ва намуналари берилган. Номзодларнинг вакиллари ушбу намуналар асосида ҳужжатларни тайёрлаши ва pm.xtv.uz сайти орқали бир неча дақиқаларда топшириш имкони бор.

Эслатиб ўтамиз, Президент мактабларига ҳужжат қабул қилиш 1 июндан бошланди. Мактаблар Тошкент, Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида 2019-2020 ўқув йилида фаолият бошлайди.

Top