20:25 / 10.06.2019
4118
Малида 95 киши қуролли ҳужум қурбонига айланди

Малидаги Собану қишлоғига қуролли ҳужум содир этилиши оқибатида 95 киши ҳалок бўлган, 19 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда MaliJet портали хабар берди. Полиция жасадларни излашда давом этмоқда.

Воқеа 10 июнга ўтар кечаси юз берган. Ҳужумга учраган қишлоқда догон қабиласи вакиллари яшаган. Таъкидланишича, жиноят элатлараро адоват негизида содир этилган: догонлар бошқа бир қабила – фулани вакиллари билан адоватлашиб қолишган.       

Малида 2012 йил бошидан ҳукумат қўшинлари ва турли гуруҳлар жангарилари ўртасида қуролли ихтилоф давом этиб келади. Тўқнашувларни бостириб туриш учун Африканинг ушбу давлатида БМТнинг тинчликпарвар миссияси жойлаштирилган. Шу билан бирга мамлакатда террорчилик хавфи юқорилиги сабабли фавқулодда вазият тартиби сақланиб келади.

Top