8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

16:31 / 15.06.2019 5773

Самарқанд туманидаги мактабгача таълим муассасасида ёнғин содир бўлди

Самарқанд туманидаги мактабгача таълим муассасаларининг бирида ёнғин содир бўлган.

Самарқанд вилояти ФВБ ЁХБнинг Kun.uz таҳририятига маълум қилишича, ёнғин жорий йил 13 июнь куни Самарқанд тумани, «Андижоний» маҳалласидаги 30-сонли мактабгача таълим муассасаси ошхонасида келиб чиққан.

Воқеа жойига етиб келган вилоят ФВБ ЁХБ мутасаддилари ва иккита ёнғинни ўчириш экипажи ёнғинни бартараф этган. Бинонинг 180 кв.метри ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғинга оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, хавфсизлик техникасига риоя қилинмагани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Воқеа юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Маълум бўлиишича, муассасада охирги марта жорий йил 20 февраль куни ёнғин хавфсизлиги бўйича назорат ўтказилган ва йўл-йўриқ кўрсатилган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Top