8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

15:01 / 17.06.2019 8281

Тўқаев Россия Қозоғистон учун «жудаям зарур» эканлигини айтди

Фото: AP Photo/Alexander Zemlianichenko, Pool

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия унинг мамлакати учун «жудаям зарур» эканлигини айтди. У бу ҳақда Euronews телеканалига берган интервьюсида айтган.

«Менинг тамойилим шундан иборатки, Россия Қозоғистон учун жудаям зарур. Аммо Россия ҳам Қозоғистонсиз бошқача ҳолатда бўлади», — деди у.

Унинг қайд этишича, Россия ва Қозоғистонни дунёдаги энг узун қуруқликдаги чегара бирлаштириб туради. У мамлакатлар ҳамкорликни ривожлантириш зарур эканлигини англашларини қўшича қилди.

Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо урушига изоҳ бераркан, Тўқаев бу Қозоғистон учун ҳам хатарли эканлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Хитойга қатор табиий ресурсларни экспорт қилувчи йирик экспортчи ҳисобланади, аммо Пекин ва Вашингтоннинг қарама-қаршилиги сабабли қозоқ маҳсулотлари нархи тушиб кетиши мумкин.

Мамлакатни қарийб 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев 20 март куни президентлик ваколатини топширди. 9 июнь куни ўтказилган муддатидан аввалги президентлик сайловида Қосим-Жўмарт Тўқаев ғалаба қозонди.

Top