8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

13:43 / 17.06.2019 6920

Янгийўлда ўз уйида каннабис етиштираётган шахс аниқланди

Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан вилоят ички ишлар идоралари ходимлари билан ҳамкорликда наркотик моддаларнинг яширин савдоси фош этилди.

Хатирчи туманида ўтказилган тадбир давомида фуқаро Х.Ф 1,2 гр. «марихуана»ни пуллашга уринган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу фуқаронинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқада 1 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётгани фош бўлди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари эса Янгийўл туманида истиқомат қилувчи фуқаро П.А.нинг хонадонида ҳам гиёҳванд ўсимликлар етиштирилаётганини фош қилишди.

«Холислар иштирокида кўздан кечирилш давомида бу ерда 6 туп каннабис парваришланаётгани, шунингдек, ётоқхонадаги жавонда ҳам 4,5 гр. «каннабис» уруғлари борлиги аниқланди», дейилади Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарида.

Top