Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлда ўз уйида каннабис етиштираётган шахс аниқланди
Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан вилоят ички ишлар идоралари ходимлари билан ҳамкорликда наркотик моддаларнинг яширин савдоси фош этилди.
Хатирчи туманида ўтказилган тадбир давомида фуқаро Х.Ф 1,2 гр. «марихуана»ни пуллашга уринган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу фуқаронинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқада 1 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётгани фош бўлди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари эса Янгийўл туманида истиқомат қилувчи фуқаро П.А.нинг хонадонида ҳам гиёҳванд ўсимликлар етиштирилаётганини фош қилишди.

«Холислар иштирокида кўздан кечирилш давомида бу ерда 6 туп каннабис парваришланаётгани, шунингдек, ётоқхонадаги жавонда ҳам 4,5 гр. «каннабис» уруғлари борлиги аниқланди», дейилади Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
22:36 / 08.01.2026
Янгийўлда гўшти учун итини ўлдирган фуқаро ушланди
14:54 / 25.10.2025
“Гул деб ўйлабман” – Ургутда томорқасида 229 туп каннабис етиштирган аёл озодликдан маҳрум қилинди
10:20 / 15.09.2025
Янгийўлдаги тўйхонада муштлашув уюштирганлар ушланди
11:54 / 12.09.2025