8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

15:00 / 23.06.2019 9813

Фото: Тошкентда қайта қурилаётган «Эшон Бобохон» жоме масжидига тамал тоши қўйилди

Фото: ЎМИ матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Шайхонтоҳур туманидаги «Эшон Бобохон» жоме масжидининг янгидан барпо этилаётган биносига биринчи ғиштни қўйиб берди. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати маълум қилди.

Жоме масжид пойдеворига тамал тошини қўйиш жараёнида муфтий ушбу масжид мўмин-мусулмонлар учун зиё ва ҳидоят тарқатувчи, ёшлар маърифати юксалишида ҳисса қўшадиган даргоҳ бўлишини тилаб, қуйидагиларни баён қилди:

—Ўтган Рамазон ойида учта масжид бунёд этилди, муборак ой якунланиши биланоқ яна бир масжидни очилиш маросимини ўтказдик. Бугун эса муфтийлар сулоласининг авваллари бўлмиш Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон номларидаги жоме масжид тубдан қайта қурилиши учун тамал тошини қўйишга жам бўлиб турибмиз.

Эшон Бобохон ҳазратлари энг оғир даврларда Ўзбекистон халқи, унинг тинчлиги, одамларнинг диний соҳада тўғри йўлдан бориши учун жуда катта хизмат қилган. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий сифатида эса бешта давлат уламоларини бир ўзанга солиб, мўъмин-мусулмонларнинг ҳамжиҳатлигини таъминлашга эришган.

Ушбу масжидга ҳар сафар келганимда тор ва кичик эканини кўриб, улуғ олим номига муносиб шаклда қайта бунёд этишни дилимга жо қилиб юрардим. Аллоҳнинг изни ила мана шу кунларга ҳам етиб келдик. Ушбу маҳалла аҳлининг саъй-ҳаракати, саховатпеша инсонларнинг ҳиммати билан мазкур масжидни жуда ҳам гўзал шаклда қайта бунёд этиш ишлари бошланди.

«Эшон Бобохон» жоме масжиди лойиҳаси ўзига хослиги, миллий ҳамда замонавий масжидларнинг услубларини ўзида акс эттиргани билан ажралиб туради. Хонақоҳ ва пастки қисм жами 3000 намозхонни сиғдиришга мўлжалланган. Шунингдек, аёллар учун алоҳида таҳоратхона ва намозхона ўрин олиши режалаштирилган.

Top