08:15 / 02.08.2019
6799
«Алабино»да ўзбекистонлик ҳарбийлар ўзларига бириктирилган танкларни синовдан ўтказди

Бешинчи бор ўтказилаётган халқаро армия ўйинларининг “Танк биатлони” йўналиши бўйича илк бор иштирок этаётган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар ўзларига бириктирилган Т-72 Б-3 танкларида жанговар ростлаш амалиётини бажарди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, ҳамюртларимиз мазкур мусобақанинг иккинчи гуруҳидан жой олган бўлиб, жами 12 жамоага қарши курашади. 

Москва вилоятида жойлашган “Алабино” дала-ўқув майдони бугун танкларнинг нишон томон отилган снаряд ўқлари овозига тўлди. Ҳамюртларимиз ўзларига бириктирилган жанговар техникаларнинг “тили”ни топиш, уларни меъёрий ҳолатга келтириш ва нишонларни йўқ қилиш борасида ўзларининг маҳоратларини кўрсатишди. 

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг тантанали очилиш маросими 3 август кунига белгиланган бўлиб, ҳамюртларимиз иштирокидаги баҳслар 4, 6, ва 8 август кунлари бўлиб ўтади.

Top