08:56 / 09.09.2019
0
11989
Ўзбекистон яна бир халқаро шартномани тасдиқлайди
Фото: Рамиль Ситдиков

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси президентининг "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2019 йил 14 июн куни Бишкек шаҳрида имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукуматлари ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги халқаро шартнома бажарилишига масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб – таомилларини бажарганлиги ва ушбу халқаро шартноманинг бажарилишига масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида тегишли билдиришнома юборади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайдилар.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top