10:54 / 28.10.2019
0
3161
Яшнободдаги кўп қаватли уйнинг томида ёнғин содир бўлди
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 13:46да Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Авиасозлар 3-даҳасидаги кўп қаватли 38-уйнинг томида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, содир бўлган ёнғинни бартараф этишга 6 та ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Кўрсатилган манзилга бўлинмалар 5 дақиқада етиб борган. 

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:06да ўраб олинган ва соат 14:20да бартараф этилиб, ёнғиндан уйнинг 250 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида кўп қаватли уйнинг 70 кв. метр майдонда том бўғот қисмлари ёниб зарарланган. 

Ёнғиннинг тахминий сабаби томда оловли-таъмирлаш ишларини олиб борилишида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилишидан. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top