22:09 / 13.12.2019
1
3447
Журналист ва блогерлар АОКА фаолиятига баҳо беришди
Фото: АОКА

Ўзбекистондаги электрон ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги каналлар вакиллари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ўтган бир йил давомидаги фаолияти борасида ўз фикрларини билдиришди.

Улар мини-интервьюларда оммавий ахборот воситалари соҳасида амалга оширилган ўзгаришларни қайд этишди.

Аввалги Матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳозирги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўртасидаги фарқ хусусида фикр билдирар экан, Anhor.uz сайти муҳаррири Лобар Исломова, Газета.uz сайти муҳаррири Азамат Отажонов, Podrobno.uz сайти муҳаррири Андрей Тешаев, Daryo.uz сайти раҳбари Умид Аллаев, блогерлар Қобил Хидиров ва Никита Макаренколар бир овоздан Матбуот ва ахборот агентлиги журналистларни ҳимоя қиладиган эмас, уларни жазолайдиган орган бўлганини қайд этишди. 

Уларнинг фикрича, янги Агентлик ташкил этилганидан сўнг ахборот олиш эркинлашди, журналистлар ва давлат органлари ўртасида мулоқот майдони пайдо бўлди.

Журналист ва блогерлар Агентлик томонидан ўтказилаётган матбуот анжуманлари ва брифингларни ижобий баҳолашди. 

Улар шунингдек, қатор хорижий сайтларнинг блокдан чиқарилиши, Фейсбук ва Ютубга кириш билан боғлиқ қийинчиликларнинг бартараф этилиши ўтган бир йил давомида Агентлик эришган энг катта ютуқлардан бири сифатида эътироф этишди.

Журналист ва блогерларнинг фикрлари билан батафсил АОКАнинг Телеграм каналида танишиш мумкин.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top