
Фото: commons.wikimedia.org
Нигерда жангариларнинг мамлакат ғарбидаги ҳарбий лагерга қилган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 89 нафаргача ошди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳужум 9 январда содир этилган. Нигер хавфсизлик хизматлари маълумотларига кўра, Ниамей шаҳрида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтган.
Таъкидланишича, бу охирги йиллар ичида Нигерда ҳарбийлар орасидаги энг катта йўқотиш ҳисобланади.