21:07 / 04.02.2020
0
3233
Windows 10 янгиланиши компьютерларда носозликлар келтириб чиқарди

Windows 10 фойдаланувчилари тизим янгиланишидан сўнг муаммоларга дуч келаётганидан шикоят қилди. Бу ҳақда Windows Latest портали хабар бермоқда.

Фото: Fotolia / DragonImages

Қайд этилишича, KB4532695 рақамли янгиланишдан сўнг компьютерларда "кўк ажал экрани" пайдо бўлган. 

Бошқа фойдаланувчилар эса қурилмада овоз чиқмай қолгани ҳамда интернет тезлиги жиддий пасайиб кетганидан шикоят қилган.

Порталнинг ёзишича, муаммони компьютерни ўчириб ёқиш ёки тизимни қайтадан ўрнатиш орқали ҳал қилиш мумкин. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top