21:56 / 08.02.2020
0
6968
Шанҳайда жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланди

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда 722 киши янги коронавирус қурбонига айланган, 34,5 мингдан ортиқ киши ушбу вирусни юқтириб олган.

Фото: Reuters

Шанҳай ҳукумати коронавирус тарқалиши сабабли жамоат жойларида ниқобсиз юришни тақиқлади.

«Аэропорт, темир йўл вокзали, шаҳарлараро автовокзал, рельсли транспорт бекатига келган ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари, савдо марказлари, супермаркетлар ва шаҳардаги бошқа жамоат жойларида бўлган шахслар ниқоб тақиши шарт ва ҳарорати ўлчанишига қаршилик кўрсатмаслиги керак. Ҳамкорлик қилишни рад этган ва жамоат тартибини бузганларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кескин чора кўради», - деб хабар берилди Weibo ижтимоий тармоғида.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда 722 киши янги коронавирус қурбонига айланган, 34,5 мингдан ортиқ киши ушбу вирусни юқтириб олган.

Хитойнинг материк қисмидан ташқарида икки киши ҳаётдан кўз юмган: Ҳонгконг ва Филиппинда биттадан ўлим ҳолати қайд этилди. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top