15:15 / 20.02.2020
0
6045
Германиянинг Ханау шаҳрида содир этилган отишма оқибатида ўн бир киши ҳалок бўлди

Қотил Германиядаги айрим халқлар йўқ қилиниши кераклигини, аммо бунинг уддасидан чиқолмаганини ёзиб қолдирган.

Фото: AP

Германиянинг Ханау шаҳрида пайшанбага ўтар кечаси номаълум шахс иккита чилимхона ва букмекерлик идорасига ҳужум қилиши натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди. 

Кейинроқ оитшма содир этганликда гумон қилинган шахс ўз уйида жонсиз ҳолда топилди. Унинг ёнида яна бир жасад бўлган.

Полиция у ёлғиз ўзи ҳаракат қилганини ва ўнг экстремистик кайфиятда бўлганини билдирди, деб ёзмоқда "Бильд" газетаси. Айрим маълумотларга кўра, у нима учун бундай қилгани тўғрисида мактуб ва видеоёзув қолдирган.

Эн-тэ-фау телеканалининг хабар беришича, у Германиядаги айрим халқлар йўқ қилиниши кераклигини, аммо бунинг уддасидан чиқолмаганини билдирган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top