19:09 / 24.02.2020
0
7293
Рубик кубикларидан тайёрланган «Мона Лиза» 520 минг долларга сотилди

Асар муаллифи Invader тахаллуси билан ижод қилувчи кўча рассоми Франк Слама ҳисобланади.

Фото: Reuters

330 дона Рубик кубикларидан тайёрланган «Мона Лиза» асари Париждаги ким ошди савдосида 480 минг еврога сотилди. Бу ҳақда Articurial ким ошди савдоси уйи хабар берди.

"#Invader тайёрлаган Мона Лиза Artcurial ким ошди савдосида 520 680 долларга (480 200 евро) – дастлабки баҳосидан тўрт баравар қимматга сотилди", - дейилади хабарда.

Фото:AFP

Асар муаллифи Invader тахаллуси билан ижод қилувчи кўча рассоми Франк Слама ҳисобланади.

Бу унинг биринчи иши эмас, рассомнинг асарларини дунёнинг 33 мамлакатидаги 80га яқин кўчада кўриш мумкин, дея қайд этади France Info радиостанцияси.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top