15:33 / 28.02.2020
0
12722
Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотни эълон қилди.

Фото: KUN.UZ

Қайд этилишича, ёмғир, қор ёғиб ўтган оз совуқ муддатдан кейин бугундан Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилмоқда.

Эртага, қишнинг охирги кунида ҳам худди шундай об-ҳаво сақланиб туради. Тунги ҳарорат 0 даража атрофида, кундузи эса 12-17 даража илиқ бўлади. 

Баҳорнинг илк кунларида об-ҳаво ҳақиқий баҳорий - илиқ ва қуёшли бўлади. Мамлакат ҳудудига Туркманистон ҳудудидан кирадиган ҳаво оқими таъсирида ҳарорат кўтарилиб боради ва кундузи 20-23 даража илиқни ташкил қилади, бу баҳорнинг боши учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 8-10 даражага юқори.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top