19:34 / 11.03.2020
0
3848
Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасига раҳбар тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасига раҳбар тайинланди.

Ҳукумат қарори билан Сирожиддин Баҳромович Раҳмоналиев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Сирожиддин Раҳмоналиев Фарғона вилояти Данғара туманидаги Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.

9 март куни Вазирлар Маҳкамасида бош вазир Абдулла Арипов раислигида кўча ва аҳоли пунктларини номлаш, пешлавҳалар, реклама ва эълонларнинг давлат тилида берилиши сингари масалалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда тил масаласига, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқейи ва нуфузини тубдан оширишга президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи жиддий эътибор қаратаётгани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йилнинг 21 октябрдаги қарорига мувофиқ жойларда давлат тилида иш юритиш учун алоҳида маслаҳатчи лавозими жорий этилган эди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top