00:45 / 15.03.2020
96135
Коронавирус етиб бормаган дунёдаги ягона қитъа маълум қилинди
Фото: Zuma

Коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаган ягона қитъа – Антарктида. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети лойиҳаси маълумотлари дарак бермоқда.

Реал вақт режимида касаллик юқиш ҳолатлари қайд этиладиган интерактив харитага кўра, Антарктидада ҳеч ким COVID-19 касаллигига чалинмаган. Қитъада бир неча минг киши — қутб станциялари ходимлари яшайди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан зарарланганлар сони 153 минг кишидан ошган, 5,7 мингдан ортиқ киши вафот этган, 72,5 мингдан ортиқ киши тузалган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни пандемия деб эълон қилди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top