21:38 / 29.03.2020
109098
Олимлар коронавирус учун энг қулай ҳаво ҳароратини аниқлашди

Тадқиқотчиларнинг билдиришича, коронавирус учун энг «ёқимли» ҳарорат тўрт даража илиқ экан. Агарда дезинфекция ишлари ўтказилмаса, у бундай об-ҳавода 14 кунгача фаоллигини сақлаб қолади.

Иллюстратив фото

Ҳонгконг университети олимлари коронавирус ўта фаол бўладиган ҳаво ҳароратини аниқлашди. Тадқиқот натижалари medRxiv порталида маълум қилинди.

Тадқиқотчиларнинг билдиришича, коронавирус учун энг «ёқимли» ҳарорат тўрт даража илиқ экан. Агарда дезинфекция ишлари ўтказилмаса, у бундай об-ҳавода 14 кунгача фаоллигини сақлаб қолади.

Маълум қилинишича, SARS-CoV-2 коронавируси 70 даража иссиқда беш дақиқа ичида ўлади.

Бундан ташқари, ҳонгконглик олимлар коронавирус қандай юзада узоқ вақт фаоллигини сақлаб қолиши мумкинлигига ҳам аниқлик киритишди. Уларнинг маълум қилишича, вирус қоғоз сиртида уч соат, кийим ва ишлов берилган ёғоч юзасида икки кунгача, шиша сиртида тўрт, пластик юзасида етти кунгача фаол бўлади. Тиббий ниқоблар юзасида ҳам у узоқ вақт – етти кунгача сақланиб туради. Шу боис олимлар ниқобларни пухта дезинфекция қилишга чақиришди.

Аввалроқ украиналик таниқли педиатр Евгений Комаровский коронавируснинг турли юзаларда яшовчанлигини кўрсатувчи инфографикани эълон қилганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top