19:59 / 08.04.2020
6278
АҚШ президентининг янги матбуот котиби эълон қилинди  

Оқ уй АҚШ президенти Дональд Трампнинг матбуот котиби этиб Кейли Макинэни тайинланганини эълон қилди.

Фото: Shutterstock

Шунингдек, Пентагон матбуот хизмати раҳбари Алисса Фарах Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича директори лавозимига ўтказилган.       

“Президент Дональд Трамп Кейли Макинэни ва Алисса Фарахнинг Оқ уй маъмуриятига қўшилганини эълон қилди. Макинэни Оқ уй матбуот котиби, Фарах эса стратегик коммуникациялар бўйича директор бўлади”, дейилган Оқ уй баёнотида. 

Макинэни бунгача Трампнинг 2020 йилги президентлик сайловларида қайта сайланиши кампанияси матбуот котиби бўлган. 

Оқ уй 7 апрелда Трампнинг матбуот котиби Стефани Гришэм ўз лавозимини тарк этиши ва яна биринчи хоним Мелания Трамп офисига ўтишини эълон қилган. Гришэм Трампнинг рафиқаси аппарати раҳбари ва матбуот котиби мажбуриятларини бажаради. Бундай ўзгаришларнинг сабаби маълум қилинмаган.  

Гришэм Трампнинг матбуот котиби сифатида 2019 йил июндан фаолият юритиб келган.

Top