22:16 / 08.04.2020
6288
BMW тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришни бошлайди 

Германиянинг BMW автомобилсозлик компанияси ўз ходимлари ва аҳолини коронавирусдан ҳимоялаш учун тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришни бошлайди.

Фото: Freeo news

Компанияда маълум қилинишича, кунига бир неча юз минг ниқоб ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Компания Бавария ҳукуматига 2 млндан кўпроқ тиббий қўлқоп ва 50 мингта ниқоб берган. Бундан ташқари, яқин 2-3 ҳафта ичида яна бир миллионта ниқоб тақдим қилинади.

Аввалроқ компания асосий корхоналарида ишлаб чиқаришни апрель охиригача тўхтатиб туришини маълум қилган. Бу компаниянинг Европа, АҚШ ва Мексикадаги заводлари ва Германияда мотоцикллар ишлаб чиқарувчи корхоналарини қамраб олади.

BMW’нинг 1-чоракдаги савдоси йиллик ифодада 20,6 фоизга тушиб кетиб, 477111 автомобилни ташкил қилган. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top