23:32 / 11.04.2020
16133
Экспертлар Эболага қарши дори коронавирусдан даволашда самарали эканлигини айтишди

Тажрибалар Эбола безгагига қарши дори коронавируснинг оғир шакли билан оғриган беморларни даволашда самарали эканлигини кўрсатди.

Фото: Кэ Хао

Коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўлланилган ремдесивир препарати синовлари дорининг инфекцияга қарши курашда самарали эканлигини кўрсатди. Бу ҳақда New England Journal of Medicine нашридаги мақолада айтилмоқда.

Тадқиқотда АҚШ, Европа ва Канададан 53 бемор иштирок этган. Уларнинг аксарияти оғир аҳволда,, беморларнинг ярмига яқини ўпкани сунъий шамоллатиш ускунасига, тўрт нафари эса сунъий қон айланиш ускунасига уланган бўлган.

Улар 10 кун давомида ремдесивир дорисини қабул қилган. 18 кун давомида беморларнинг 68 фоизи аҳволи яхшиланган, ўпкаси сунъий равишда шамоллатилаётган 30 беморнинг 17 нафари мустақил нафас ола бошлаган. Беморларнинг ярмига яқини соғайган, 13 фоизи вафот этган.

Мақола муаллифларидан бири Жонатан Грейннинг сўзларига кўра, дорининг самарадорлиги тўғрисида гапиришга ҳали эрта.  

Қайд этилишича, ҳозирда бир нечта клиник тадқиқотлар ўтказилмоқда. Хитойда олиб борилаётган тадқиқотлар натижалари ҳақида шу ойда маълум бўлади.

Аввалроқ Япония коронавирусга қарши потенциал самарали фавипиравир препаратини 20та давлатга тақдим этиши маълум қилинган эди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top