23:58 / 13.04.2020
29818
Самарқандда карантиндан қочишга уринган фуқаро ушланди

Марказий ҳарбий округ қўмондони буйруғига мувофиқ, карантиндан қочишга уринган фуқарони ушлаб қолган ҳарбий хизматчига III даражадаги сержант унвони ҳамда қимматбаҳо совға топширилди. Бу ҳақда ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов хабар қилди.

Самарқанд вилояти Саломатликни тиклаш шифохонасида 7 апрель куни 129 нафар фуқаро карантинга олиниб, патруллик қўриқловига округ бўлинмаси жалб қилинган эди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

11 апрель куни соат 20.30 да Самарқанд шаҳри Чўпонота маҳалласида яшовчи, чет элдан келган ва карантинга олинган Ж.К. шифохонанинг орқа томонидан қочишга уринган. Тақиқланган ҳудудни кесиб ўтган тартиббузар белгиланган йўналишда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчи Шамсиддин Жўраев томонидан тўхтатилган.

Фуқаро ҳарбий хизматчига уйига бориб-келиши, қайтиб келгандан сўнг уни рози қилишини айтиб, пора таклиф қилган. Натижа бўлмагач, ҳаракатни давом эттириб, девордан ошмоқчи бўлган. Соқчи тартиббузарни яна бир қатъий огоҳлантириб, қўлга олиш чорасини қўллаган. Алоқа воситаси орқали берилган хабарга кўра, қисқа вақт ичида тезкор бўлинма етиб келган.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Бундан ташқари, 12 апрель куни Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги карантинга олинган “Маржонсув” республика санаториясига М.Н. киришга уринган. 

Ушбу фуқароларга яна бир бор карантин қоидалари тушунтирилиб, маъмурий баённома тузилди.

Карантиндаги фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда масъулиятни тўла ҳис қилган ҳарбийлар хизмат жойининг ўзида тақдирланди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top