11:59 / 05.05.2020
3737
Тошкент вилоятида шахсий истеъмоли учун гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келган шахслар аниқланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

Жорий йилнинг 22 апрель куни соат 14:00да Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Тадбир жараёнида, 30 ёшли А.Ц. бир кун аввал Эйвалек қўрғонидан оқиб ўтувчи канал бўйида ёввойи ҳолда ўсиб турган “конопля” ўсимлигини барглари ва майда ён шохларини юлиб олиб, таниши фуқаро 31 ёшли С.К. билан бирга ёғда қовуриб истеъмол қилишга келишиб, С.К.нинг уйида алюмин қозонда ёғда қовуриб, “марихуана” гиёҳвандлик воситасини тайёрлашиб, бир қисмини С.К.га истеъмол қилиши учун қолдириб, қолганини чўнтагига яшириб олиб кетаётганда тадбир иштирокчилари томонидан ушланган. Фуқаро А.Ц.дан 62,93 грамм, С.К.дан эса 111,63 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситалари ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

Top