16:00 / 12.05.2020
5699
«Wondernet Express»: «Саховат ва кўмак» акцияси муҳтожлар оғирини енгил қилмоқда
Фото: Wondernet Express

Бутун дунё учун мураккаб кечаётган бугунги кунларда, коронавирусга қарши кураш давом этаётган бир пайтда Ўзбекистон аҳли янада жипслашиб яна бир синов – Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори ўпирилиши оқибатларини бартараф этмоқда.

«Wondernet Express» халқаро компанияси томонидан Тошкент шаҳридаги ёрдамга муҳтож оилаларга манзилли ёрдам билан биргаликда сув тошқинидан жабр кўрган оилаларга ҳам 300 млн сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди.

Хусусан, «Wondernet Express» компаниясининг биринчи ижтимоий ёрдам дастури доирасида дунё бўйлаб эълон қилинган пандемия даврида, компания муассисларидан бири – Дмитрий Абдушелишвили, ўзи республика ҳудудидан ташқарида бўлишига қарамай, самимий меҳрибонлик ва инсоний ғамхўрлик кўрсатиш истагини билдирди, шу асосда, компаниянинг Тошкентдаги ҳаммуассиси Алишер Икромовнинг ташкилий кўмаги остида 2020 йилнинг 9 апрель куни хайрия ишлари бўйича Ягона мувофиқлаштирувчи марказга қиймати 100 млн сўмлик товуқ гўшти ва ўсимлик ёғлари етказиб берилди.

Бу ёрдам бошқа бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан биргаликда 1197 қисқа рақами орқали ёрдам сўраган кам таъминланган, муҳтож оилалар, кекса инсонларга тарқатилди.

«Wondernet Express» компаниясининг эзгу ташаббуси 6 ва 9 май кунлари ўтказилган «Саховат ва кўмак» номли кенг кўламли хайрия акциясида давом эттирилди ва алоҳида харид қилиниб, 800та махсус энг зарур озиқ-овқатлар тўплами тайёрланди. Тўпламдан буғлаб пиширилган гўшт, сариёғ ва ўсимлик ёғи, шакар, ун, макарон, чой, туз, колбаса, хурмо, новвот, гуруч, картошка, пиёз, сабзи ва бошқа маҳсулотлар ўрин олган.

600та тўплам пойтахтдаги муҳтож оилаларга етказиш учун хайрия ишлари бўйича Ягона мувофиқлаштирувчи марказга олиб борилди ва бир қисм тўпламлар «Wondernet Express» компанияси ходимлари томонидан Юнусобод туманидан ёрдам сўраганларга бевосита етказиб берилди.

Шу билан бирга, шу пайтнинг ўзида 200та тўплам Сирдарё вилоятида сув тошқинидан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш пунктига олиб бориб бориб берилди ва бу партия маҳсулотлар ҳам бир неча соат ичида эвакуация қилинганларга етказилди.

Таъкидлаш жоизки, «Wondernet Express» логистика компанияси хайрия фаолиятини доимий асосда олиб боради ҳамда турли қатламлардаги муҳтож инсонларга ҳар хил йўналишлар бўйича ёрдам бериб келади. Жумладан, жорий йилда пойтахтдаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтига беморларни манзилга етказиш учун шу пайтга қадар марказда бўлмаган, сўнгги русумдаги техникалар билан жиҳозланган тиббий автомобиль тақдим этилди. Гематология ва қон қуйиш шифохонасида даволанаётган болажонларнинг ота-оналарига компания ходимлари томонидан бир неча йиллардан буён зарур дори-дармонлар ҳар ой мунтазам етказиб турилади.

Яқин вақт ичида «Wondernet Express» компанияси томонидан Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтига гемодиализ аппарати етказиш ва ўрнатиш режалаштирилган.

Top