21:40 / 31.05.2020
21778
Фото: АҚШ шаҳарларида комендантлик соати 

Миннеаполисда афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиниши жараёнида вафот этгани туфайли бошланган намойишлардан кейин Американинг ўнлаб шаҳарларида комендантлик соати жорий этилди.  

Фото: AFP

Миннесота штати губернатори ҳозирги намойишларда бошқа штатлардан келган радикаллар ҳам иштирок этаётганини маълум қилган. 

Миннеаполисдаги акция ANADOLU AGENCY

Миннеаполис, Вашингтон, Лос-Анжелес, Майами, Портленд, Сан-Франциско, Чикаго, Атланта, Индианаполис, Филадельфия ва яна бир қанча шаҳарларда комендантлик соати жорий қилинган.

Лос-Анжелесдаги дўконлар устини тутун қоплади GETTY IMAGES

Миннесота губернатори Том Уолл Иккинчи жаҳон уруши давридан буён биринчи марта миллий гвардияни тўлиқ сафарбар этди. Лос-Анжелесда ҳам худди шу каби чоралар кўрилган.

Миннеаполисдаги акция иштирокчилари масофа сақлашга ҳаракат қилмоқда ANADOLU AGENCY

Жорж Флойднинг ўлими бутун мамлакатга ёйилган намойишларга сабаб бўлди. Айни вақтда Американинг камида 30 шаҳрида намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Вашингтон полициячилари Оқ уйга олиб борувчи йўлларни тўсишди GETTY IMAGES

30 май куни норозилик акциялари талончиликка айланиб кетди.

NURPHOTO

Намойишчилар дўконлар ва полициячиларнинг автомобилларига ҳужум қилишмоқда, полициячиларга ёнувчи модда тўлдирилган идишларни улоқтиришмоқда.

Ота-онаси билан норозилик акциясига чиққан қизалоқ AFP

Нью-Йоркда камида 20та полиция машинаси ёқиб юборилган, ўнлаб намойишчилар қўлга олинган.

ANADOLU AGENCY

Қатор штатларда полиция намойишчиларга кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар қўллади. Намойишлар давомида бутун мамлакат бўйлаб 1300дан ортиқ киши қўлга олинган.

Атлантадаги намойишчилар шаҳар марказига тўпланди ANADOLU AGENCY

Лос-Анжелесда комендантлик соати маҳаллий вақт билан соат 20:00дан 5:30гача жорий этилди. Шаҳар мэри Эрик Гарсетти у учун ҳозирги вазият - 1992 йилги қўзғолондан буён энг оғир вазиятдир. Ўшанда ҳам афроамерикалик Родни Кингни қўлга олиш вақтида қийнаб ўлдириб қўйган оқ танли полициячига оқлов ҳукми ўқилгани норозиликларга сабаб бўлганди.

ANADOLU AGENCY

Атлантада комендантлик соати эълон қилингач ҳам, комендантлик соати бошланганидан кейин ҳам намойишлар тўхтамади.

Чикагода намойишчилар полиция автомобилларининг деразаларини синдиришди NURPHOTO

АҚШ президенти Дональд Трамп Флойднинг ўлими «америкаликларнинг қалбини даҳшат, ғазаб ва аламга тўлдиргани» ҳақида гапирган.

Лос-Анжелесдаги намойиш иштирокчисининг қўлга олиниши GETTY IMAGES
Мавзу
Миннеаполисдаги намойишлар
25 май куни Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган 46 ёшли афроамерикалик Жорж Флойд вафот этгач АҚШда оммавий намойишлар бошланиб кетди.
Барчаси
Top