08:08 / 22.06.2020
9242
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Халқаро журналист бўлишни қаттиқ хоҳлагандим» 
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг битирувчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унда Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш ва ёшларнинг мақсад ҳамда режалари, келажаги билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

«Кучли халқаро журналистлар бўлар эди, фуқаролар уруши жойларидан тўғридан-тўғри чиқишарди. Энг кучлилардан яна иккитаси - Шаҳноза Ғаниева ва Мухтор Ғаниев. Ўзбеклардан чиққан. Улар Афғонистондан, оғир-оғир жойлардан журналистлик фаолиятини олиб боришарди. Мен уларга жуда ҳавасим келарди, мен ҳам уларга ўхшаб халқаро журналист бўлишни жуда ҳам хоҳлаганман. 

Ўша вақтда Халқаро дипломатия институти очилганди, ўша ерга кириш учун ҳужжатларни топширдик, лекин мен кира олмаганман. Аммо, чин дилдан дипломат бўлишни хоҳлаганман, чин дилдан халқаро журналист бўлишни хоҳлаганман», - деди ҳоким. 

Учрашувда маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги ўқишни истаган, яхши мутахассис, зўр ихтирочи, ташаббускор ва тадбиркор бўлишни ният қилган ёшларнинг барчаси қўллаб-қувватланади. 

Top