23:05 / 07.07.2020
143348
ОТМларда янги очилган йўналишлар рўйхати тақдим этилди

Telegram'даги «Олий таълим янгиликлари» каналида 2020/21 ўқув йили учун ОТМларга қабулда янги очилган бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида қуйидаги янги йўналишлар очилган:

  • Матншунослик ва адабий манбашунослик (тиллар бўйича)
  • Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича)
  • Грим санъати
  • Ахборот хавфсизлигини бошқариш
  • Биржа иши
  • Бизнес-таҳлил
  • Гидроэнергетика
  • Ерни масофавий зондлашда инновацион технологиялар
  • Кадастр (фаолият турлари бўйича)
  • Кадастр (кўчмас мулк кадастри)
  • Халқ табобати

Магистратурада янги очилган йўналишлар қуйидагилар:

  • Тестология ва педагогик ўлчовларни баҳолаш
  • Математик иқтисодиёт
  • Актуар ва молиявий математика
  • Исломшунослик
  • Ахборот хавфсизлигини бошқариш
  • Адвокатлик фаолияти
  • Халқаро арбитраж ва низоларни ҳал этиш
  • Спорт ҳуқуқи
  • Мини ва микро гидроэлектр станциялар
  • Кукунли металлургия, композицион материаллар, қопламалар
  • Қудуқларнинг геофизик тадқиқотлари
  • Гидрогеофизика ва муҳандислик геофизикаси
  • Кончилик геофизикаси
  • Автотранспорт воситаларининг газ баллонли ускуналарига техник хизмат кўрсатиш
  • Катализаторлар ва адсорбентлар технологияси
  • Геоахборот тизимлари ва технологиялари
  • Маълумотлар илми (Data Science)
  • Сунъий интеллект
  • Уникал биноларни лойиҳалаштириш ва қуриш
  • Боғланувчан қурилиш материаллари технологияси
  • Бино ва иншоотларни конструктив лойиҳалаш
  • Гидротехника иншоотлари қурилишини ташкил этиш ва технологияси
  • Оптик толали тармоқлар техник эксплуатацияси
  • Мултипликацион фильмлар технологиялари
  • Сунъий йўлдошли алоқа тизимлари
  • Органик деҳқончилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги
  • Ўсимликлар ҳимоясида мониторинг ва башорат
  • Селекция ва уруғчилик (мева-сабзавот)
  • Чорвачилик
  • Қоракўлчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш
  • Субтропик ва цитрус мева экинлари
  • Яйловлар мелиорацияси
  • Гематология ва трансфузиология
  • Тиббий радиология
  • Нейрореабилитология
  • Экспериментал ва спорт фармакологияси
  • Ҳарбий қўшинлар тиббий таъминотини ташкил этиш

 

Мавзу
Абитуриент-2020
20 июнь куни ОТМларга ҳужжат қабул қилиш бошланди. Имтиҳонлар 1 август куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Барчаси
Top