22:04 / 31.07.2020
7557
«Газпром», «Лукойл» ва Туркия сабабли рубль курси тушиб кетди

«Газпром» 2020 йил якунларига кўра ўз акционерларига 360,784 млрд рубль дивиденд тўлади. Бу маблағнинг катта қисми конвертация қилиниши кутилмоқда. 

Фото Сергея Фадеичева / ТАСС

Жума куни Москва биржасида доллар курси 74 рублдан юқори кўтарилди, бу 14 майдан бери биринчи марта юз берди. Евро эса 87 рублдан ошди. Европа валютаси март охиридан буён бунчалик қимматламаганди.

Россия валютасининг кучсизланиши «Газпром»нинг инвесторлари ҳисобига келиб тушган дивидендларнинг конвертация қилиниши билан изоҳланмоқда.

«Газпром» 2020 йил якунларига кўра ўз акционерларига 360,784 млрд рубль дивиденд тўлади. 

«Ренессанс Капитал» компаниясининг акциялар бозорида ишлаш бўйича бошқармаси директори Максим Орловскийнинг сўзларига кўра, миноритар акциядорлар олган 2,3 млрд доллардан 1,5-2 млрд доллари конвертация қилиниши мумкин.

Ўтган ҳафтада «Лукойл» ҳам рекорд миқдорда дивиденд тўлади – долларга айлантирганда 3,3 млрд атрофида.

«Бу сумманинг катта қисми валюта бозрига чиқди», — дейди Орловский.

Газпромбанкнинг стратегия маркази бошлиғи Егор Сусин «Газпром» дивидендлари тўланиши ва уларнинг конвертация қилинишидан ташқари, Туркияга йўл очилиши ҳам рубль курсига таъсир кўрсатди деган фикрда.

«Одамлар Туркияда дам олишга отланмоқда, бунинг учун валютани конвертация қилишмоқда, бу қисқа муддат ичида содир бўлаётгани учун аҳолининг валютага бўлган талаби рубль курсига таъсир кўрсатмоқда», — дейди Сусин.

Top