18:32 / 03.08.2020
11506
Спорт вазирлиги: Соврин жамғармаси 110 миллион сўмдан зиёд бўлган онлайн мусобақага рўйхатдан ўтиш якунланмоқда

Уйда қолиб, ўзингиз севиб ўйнайдиган ўйинларни ўйнанг ва миллионлар эгасига айланинг! Кундан кунга мусобақанинг соврин жамғармаси ўсиб бормоқда ва ҳозирги кунга келиб 110 000 000 сўмга етди.

«Minsport ESports Cup» мусобақасида қатнашиш учун рўйхатдан ўтинг ҳамда йилнинг энг шов-шувли киберспорт мусобақасида иштирок этинг!

«Ўз уйинг – ўз аренанг» шиори остида ўтказилаётган мусобақада уйда ўтирган ҳолда, миллионлар эгасига айланишингиз мумкин. Имкониятни қўлдан бой берманг!

Батафсил маълумотларни @esports_uzbekistan телеграм канали орқали олишингиз мумкин.

Шунингдек, мусобақанинг жонли эфирларини Esports Uzbekistan федерациясининг YouTube'даги расмий канали орқали томоша қилишингиз мумкин: youtube.com/c/esportsuzbekistan

Шошилинг, турнир иштирокчиларини рўйхатга олиш 5 августга қадар давом этади.

Telegram: t.me/esports_uzbekistan

Instagram: @esports_uzbekistan

Youtube-канал: youtube.com/c/esportsuzbekistan

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Top