00:11 / 08.08.2020
44124
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш 700дан камайди

Ўзбекистонда 7 август куни 690та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 29 минг 225тага етди. Бугун шунингдек, 793 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 7 август куни мамлакатимизда 690 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

7 август куни республиканинг 7 ҳудудида янги ҳолатлар қайд этилган. Янги касалланиш ҳолатлари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда сўнгги вақтларда илк марта кунлик ўсиш 700дан паст бўлди.

Янги ҳолатлар (+690)

  • Тошкент шаҳрида 469 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 178 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 8 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 15 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 13 ҳолат.
  • Хоразм вилоятида 7 ҳолат. 

Тузалганлар (+793)
Бугун республиканинг 8 ҳудудида жами 793 нафар бемор соғайди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 20 минг 380 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 491 нафар;
  • Тошкент вилоятида 169 нафар;
  • Бухоро вилоятида 40 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 34 нафар;
  • Андижон вилоятида 20 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 19 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 12 нафар;
  • Хоразм вилоятида 8 нафар. 

Ўлим ҳолатлари (+6)
Бугун ҳозирча яна олтита ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони расман 183тага етди.

  • Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак);
  • Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл);
  • Қибрай туманида яшаган 69 ёшли С.Б. (эркак);
  • Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли Н.И. (аёл);
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли С.М. (аёл);
  • Янгийўл туманида яшаган 54 ёшли Б.Ш. (эркак).

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 662 нафар бемордан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top