20:45 / 08.08.2020
3422
Пандемия даврида ҳаводаги азот оксиди чиқиндиси 30 фоизга қисқаргани маълум қилинди

Тадқиқот февраль – июнь ойларида 123 мамлакатда ўтказилган. Бу вақтда дунёдаги аксарият давлатларда фуқароларнинг ҳаракатланиши ва ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолиятига чекловлар жорий этилган эди.

Фото: ecovision

COVID-19 пандемияси даврида жорий этилган карантин ва чеклов чоралари атмосферага чиқариладиган зарарли чиқиндилар камайишига олиб келди, дейилади Буюк Британия ва АҚШ олимларининг тадқиқотларида. Бу ҳақда Nature Climate Change илмий журнали хабар бермоқда.

Пирс Фостер бошчилигидаги Лидс университетининг бир гуруҳ мутахассислари иссиқхона газлари ва ҳавони ифлослантирувчи бошқа моддаларнинг ўнга яқин тури билан боғлиқ ўзгаришлар динамикасини кузатишган.

«Тадқиқот февралдан июнгача 123 мамлакатда ўтказилган. Айнан шу пайтда коронавирус туфайли аксарият давлатларда одамларнинг ҳаракатланишига ва саноат корхоналари фаолиятига чекловлар киритилган эди. Маълум бўлишича, апрель ойида глобал азот оксиди чиқиндилари 30 фоизга камайган. Бу эса йил бошидан сайёрамизнинг қисқа муддатли совишига олиб келди», – дея таъкидланади мақолада.

Олимлар пандемия сабабли киритилган чекловларнинг атфосмерага бевосита таъсири сезилар-сезилмас бўлади, деб ҳисоблашган.

Уларнинг таъкидлашича, агар иқтисодий тикланиш яшил тадбирларни рағбатлантириш ва ёқилғининг қазиб олинадиган турлари билан ишлашни қисқартиришга қаратилган бўлса, 2050 йилга келиб 0,3 даражага қадар глобал исишнинг олдини олиш мумкин бўлади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top