19:30 / 08.08.2020
14780
Трампнинг маслаҳатчилари унинг уруш бошлаб юборишидан хавотирланишганини айтишди

11 августда нашр этиладиган «Телбанинг назарияси: Трамп дунёни забт этмоқда» китоби Дональд Трамп маъмуриятининг бир неча нафар собиқ ходимларига асосланган ҳолда ёзилган.

Фото: Anna Moneymaker-Pool/Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчилари президентнинг уруш бошлашидан хавотирланишгани учун  унга ҳарбий маслаҳатлар беришдан чўчишган. Бу ҳақда журналист ва CNN телекомпаниясининг миллий хавфсизлик бўйича шарҳловчиси Жим Скиуттонинг китобида маълум қилинган.

 Скиутто 11 августда нашр этиладиган «Телбанинг назарияси: Трамп дунёни забт этмоқда» китобида Трамп маъмуриятининг бир неча нафар собиқ ходимларига асосланган.

Уларнинг сўзларига кўра, АҚШнинг Шимолий Корея ва Эрон билан муносабатлари кескинлашгани сабабли Трамп мамлакатни уруш домига тортишидан хавотирланишган.

Трампнинг маслаҳатчилари у Пхеньянга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашидан чўчишган, шу боис Пентагон унга «кенг миқёсдаги ҳарбий имкониятлар»ни бермаган.  

 2019 йилда Трамп маъмурияти Эроннинг Форс кўрфазидаги ҳаракатларига жавоб қайтариш масаласини кўриб чиқаётганида унинг маслаҳатчилари Яқин Шарқдаги ҳамкорлари ва Теҳронга президентнинг кейинги ҳаракатлари қандай бўлишини билмасликлари ҳақида хабар беришган.

 2019 йилгача мудофаа вазирининг Яқин Шарқ бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлаган Мик Малройнинг айтишича, Трамп минтақада низо авж олишига сабаб бўлувчи қарор қабул қилиши мумкин бўлган.

 «Шунинг учун Эронга ҳаттоки президентнинг маслаҳатчилари ҳам Теҳроннинг нефть объектига ҳужуми нималарга олиб келиши мумкинлигини билмасликларини айтганмиз», деган у.

Top