21:10 / 17.08.2020
11468
Видеорепортаж: 5 ойлик танаффусдан кейинги илк жамоат намози қандай ўтди?

17 август эрта тонгдан республикадаги барча масжидларда фарз намозлари жамоат бўлиб адо этила бошланди. Ушбу жамоавий ибодат карантин чоралари боис масжидларда салкам 5 ойда адо этилаётган биринчи жамоат намози бўлгани боис, жуда кўплаб мўмин-мусулмон намозхонлар масжидларга ташриф буюришди.

Шу муносабат билан ушбу фарахли онларни ўқувчиларга етказиш мақсадида Kun.uz мухбирлари Андижон шаҳар “Эски Гумбаз” ҳамда Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Али”, “Дўмбиробод” ва “Бодомзор” масжидларида бўлиб, жамоат намозларини бевосита кузатди.

Қайд этиш ўринлики, барча масжидларда ушбу кунга алоҳида тайёргарлик кўрилди. Уларнинг барчаси дезинфекцияловчи тунел, тана ҳароратини масофадан ўлчовчи қурилма, қўлларга махсус антисептик воситалар шай қилиб қўйилди. Ушбу воситалардан фойдаланган ҳолда масжидларга кирган намозхонлар ўзаро ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлашишди.

Албатта, намозхонлар қарийб 5 ой мобайнида жамоат намозини интизорлик билан кутишгани боис, ибодатлар жуда файзли ўтди. Намоздан сўнг Қуръон тиловатлари қилиниб, хатми Қуръонлар ўтганлар руҳига бағишланди, дуои хайрлар қилинди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top