21:43 / 22.08.2020
46590
Тошкент шаҳар ИИББ тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Подполковник Раҳматов Дониёр Бахтиёрович Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Дониёр Раҳматов 1980 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий, Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2002 йилда Тошкент шаҳар ИИББ Ўқув марказини тамомлаб, Учтепа тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимидан бошлаган. 2006 йилдан 2018 йилга қадар Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБда профилактика инспектори, профилактика катта инспектори, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи в.б., ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2018 йилдан 2020 йилга қадар Юнусобод тумани ИИО ФМБда раҳбарлик лавозимларида хизмат олиб борган.

Подполковник Собирова Шоира Салоҳиддиновна Чилонзор тумани ИИО ФМБ 1-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди («Қатортол», «1-Қатортол», «Лутфий», «Оқ тепа», «Нафосат», «Боғзор» маҳалла фуқаролар йиғинлари).

Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи этиб майор Солижонов Шуҳрат Раҳматуллаевич тайинланди («Чимён», «Султония», «Гулсанам», «Катта Қорасув», «Шўртепа», «Шукур Бурханов», «Алишер Навоий » маҳалла фуқаролар йиғинлари).

Подполковник Рустамов Ботир Қаҳрамонович Миробод тумани ИИО ФМБ 3-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи («Иноқобод», «Наврўз», «Тонг юлдузи», «Байналминал», «Истиқлолобод», «Миробод», «Янги Миробод», «Темирйўлчилар», «Заминобод», «Биродарлик» маҳалла фуқаролар йиғинлари) этиб тайинланди.

Яшнобод тумани ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Файзуллаев Шерзод Эркинович тайинланди («Наврўзобод», «Бирлашган», «Парвоз», «Дилбоғ», «Илтифот», «Нодира», «Шоҳмардон», «Шоҳсанам», «Янгинур», «Ойдинкўл», «Донишманд» маҳалла фуқаролар йиғинлари).

Подполковник Муҳаммадиев Отабек Рустамович Яшнобод тумани ИИО ФМБ 5-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди («Уйсозлар», «Ўрта масжид», «Янгиқўрғон», «Беҳизор», «Тарновбоши», «Катта Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинлари).

Яшнобод тумани ИИО ФМБ 6-сонли ички ишлар бўлимига подполковник Ҳақназаров Баҳодир Бахтиярович бошлиқ этиб тайинланди («Қўйлиқобод», «Янги давр», «Бунёдкор», «Катта қўйлиқ», «Мумтоз», «Иқбол» маҳалла фуқаролар йиғинлари).

Top