00:12 / 29.08.2020
84391
ССВ: Коронавирусдан даволаниш кўрсаткичи бўйича рекорд янгиланди

Ўзбекистонда бир кунда рекорд сонда – 747 киши коронавирусдан тузалгани ва даволаниш кўрсаткичи биринчи марта 93 фоизга чиққани хабар қилинди.

28 август куни Ўзбекистонда 376 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 40 823 тага етди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабар қилинишича, кун давомида 747 бемор соғайиб, 5 киши вафот этди. Тузалганлар 37 947 нафар, қурбонлар 303 нафарни ташкил этмоқда.

Расмий статистикада даволаниш кўрсаткичи сезиларли ошиб бормоқда: 28 августда тузалганлар улуши 93 фоизга чиқди.

Янги ҳолатлар (+376)

Қаторасига тўртинчи кун янги ҳолатлар сони 400тадан кам бўлмоқда.

  • Тошкент шаҳри – 256
  • Тошкент вилояти – 92
  • Наманган вилояти – 11
  • Самарқанд вилояти – 8
  • Сурхондарё вилояти – 5
  • Қорақалпоғистон – 4

Тузалганлар (+747)

Соғайиш кўрсаткичи бўйича рекорд янгиланди: кун давомида 747 киши коронавирусдан халос бўлгани маълум бўлди.

  • Тошкент шаҳри – 536
  • Тошкент вилояти – 156
  • Самарқанд вилояти – 21
  • Наманган вилояти – 16
  • Хоразм вилояти – 10
  • Сурхондарё вилояти – 6
  • Қорақалпоғистон – 2

Ўлим ҳолатлари (+5)

Тасдиқланган 5та ўлим ҳолатининг барчаси яна Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, жами 303 қурбондан 209 нафари пойтахтга тўғри келмоқда.

  • Яшнобод туманида яшаган 63 ёшли М.К. (эркак)
  • Яшнобод туманида яшаган 59 ёшли М.У. (аёл)
  • Олмалиқ шаҳрида яшаган 74 ёшли Р.У. (аёл)
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 56 ёшли С.У. (аёл)
  • Учтепа туманида яшаган 70 ёшли Ш.У. (аёл)

Даволанаётган 2573 бемордан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Top