16:56 / 28.09.2020
1307
“Ипак Йўли” банки Mastercard карталарини йўлга қўйди

“Ипак Йўли” банкидан Mastercard карталарини икки хил шаклда очиш мумкин: Platinum Light, Platinum Black.

“Ипак Йўли” банки Mastercard универсал карталари беришни бошлаганини эълон қилди. Унинг ёрдамида дўконларда тўловларни амалга ошириш, онлайн буюртмалар бериш ва нақд пул ечиб олиш мумкин.

Ipak Yo‘li Mobile иловасида картани онлайн бошқариш мумкин, хавфсизликни ўрнатиш, 3D Secure операцияларни тўлиқ назорат қилишни таъминлайди.

Бундан ташқари, банк мазкур карталардан амалга оширилган ҳар қандай тўловлар учун йил охирига қадар ҳеч қандай комиссия олинмаслиги ҳақида акция эълон қилди.

Шунингдек, ҳар бир Mastercard картасига қўшимча равишда совға сифатида UnionPay Gold картаси ҳам очилади!

Картани икки усул билан очиш мумкин:

  • Онлайн. Ipak Yo’li Mobile мобил иловасида ёки банкнинг www.ipakyulibank.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали очиш. Картани офисдан бориб олиш ёки етказиб бериш хизматидан фойдаланиш мумкин.
  • Офлайн. Банкнинг яқин-атрофдаги филиалида ариза тўлдириш ва буюртма берган жойингиздан олиб кетиш.

Батафсил қуйидаги ҳаволалар орқали билиб олишингиз мумкин:

Реклама ҳуқуқи асосида

Top